Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади. 

Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат. 

Эслатиб ўтамиз, ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.