Муаммолари ечилмагани сабабли такрорий мурожаат қилган Қарши шаҳар фуқаролари билан учрашув масъуллар учун қаттиқ ўтди.
«Бугунги сиёсатни тушунмаган, аҳоли мурожаатларига бефарқ қараган раҳбарлар ва масъуллар жазосиз қолмайди, – деди Зойир Мирзаев. – Шаҳарда янги «мурожаатларни ечиш занжири» (таҳр. – раҳбарга, ўринбосарга, бўлим бошлиғига, мутахассисга ва яна қайтиб мурожаатчи яшайдиган маҳаллага қайтиб борадиган эгасиз тизим) пайдо бўлибди. Ҳамма бефарқ раҳбарлар ўрганиб чиқилади».

Қарши шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ғайрат Султонов унга мурожаат қилган фуқаронинг мурожаатини 1 йил давомида эътиборсиз қолдириб келмоқда.
Бунинг оқибати ўринбосарга қимматга тушадиган бўлди. У энди фуқарони сарсон қилгани учун 3 ойлик иш ҳақисини ўтказиб беради.
Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси Нуриддин Раҳматов ҳам фуқаролар мурожаатига бефарқ қарагани учун «ҳайфсан» олди.