Унда бизнес алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳудудларда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш, мевани қайта ишлаш технологияларини кенг жорий этиш, енгил саноат, туризм, қурилишга доир лойиҳалар хусусида музокаралар олиб борилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган суҳбат давомида Олган Бекар самимий учрашув учун Зойир Мирзаевга миннатдорлик билдириб, Тошкент вилоятидаги мавжуд имкониятлар, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган турк бизнесменларининг асосий қисми ушбу ҳудудда иш олиб бораётгани ва бу борада яратилаётган имкониятларни алоҳида қайд этди.
— Бўстонлиқ туманига олиб борадиган 90 километр атрофидаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш, замонавий мактаб лойиҳаларини рўёбга чиқаришимиз керак. Нурафшон марказида ҳам катта ҳажмда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бу ишларда тажрибали мутахассислар муҳим. 50 га яқин кичик-кичик саноат зоналаримиз бор. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби бир қанча йўналишларда тажрибалари етарли мутахассислар бўлса, биз билан ҳамкорликда ишласа, ҳамма шароитни яратиб беришга доим тайёрмиз, — деди Зойир Мирзаев.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган дўстона мулоқотда ўртага ташланган масалалар юзасидан имкон қадар яқин фурсатларда туркиялик мутахассислар билан учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати