Ушбу таъсис этилган эътирофнинг илк соҳибаси яқинда Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдурахмонова Ферузабану бўлди.
Маълумот ўрнида, фахрий ёрлиқ билан халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда самарали меҳнат қилаётган фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий бўлинмалар, журналист ва блогерлар тақдирланади.