Кеча мусобақа доирасида ўғил болалар ўртасида сабля йўналишида баҳслар ташкил этилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медални қўлга киритди.
У мусобақа давомида Канада, Миср, Венгрия, Америка ва Германия вакилларини мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпиони бўлди.