Тадбирни академия ректори Музаффар Комилов очиб берди. У ўз нутқида юртимизда китобхонликка эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар қилинаётганини таъкидлади.

– Китоб ўқишнинг инсон ҳаётида тутган ўрни беқиёс, – деди  Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ. – Ёшларни мутолаага бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида академия кутубхонаси учун  уюшмаси томонидан чоп этилган 100дан ортиқ бадиий китобларни олиб келдик. Албатта, талабалар бугуннинг ўзидаёқ ушбу китоблар билан танишишни бошлайди, деб ўйлайман.   

Учрашувда китобхонликка жалб қилувчи видеоролик намойиш этилди. Талабалар томонидан шеърлар, турли тилларда кичик ҳикоялар ўқилди. Таниқли санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари тадбирга янада файз улашди. Китобхонлик викторинаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, академия фойесида ташкил этилган янги нашр этилган китоблар кўргазмаси йиғилганларни ўзига чорлади.

Шоди Отамурод,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси