Зулфия Зокирова номидаги меъмориал мажмуа қурилади

Нурафшон шаҳар ҳудудида Зулфия Зокирова номидаги меъмориал мажмуа қурилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Мазкур доирадаги ишларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Маълумот учун, Зулфия Зокирова Иккинчи Жаҳон урушида бешта ўғлини йўқотган она ҳисобланади. Зулфия Зокирова тақдири акс этган «Илҳақ» фильми суратга олинган. Тошкентдаги ғалаба боғида илк ҳайкали ўрнатилган.

Ушбу мавзудаги материаллар