Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди
Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.
Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.
Ушбу тизимга Тошкент шаҳридаги 700 дан зиёд чорраҳа ва улардаги барча светофор, фото ва видеокузатув мосламалари уланади.
Бу имтиёз микроавтобусларга ҳам жорий қилинади.
Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилади, яна янги 6 та маршрут қўшилади. Бу Тошкент вилояти аҳолиси учун катта қулайлик бўлади.
Тошкент шаҳри ва вилоятлараро қатнов бўйича алоҳида ёндашув бўлади.
1 октябрга қадар Тошкент – Самарқанд – Термиз, Тошкент – водий, Самарқанд – Бухоро йўналишидаги халқаро йўлларнинг хавфсизлик талабларига мослиги ўрганилади.
Энг муаммоли участкаларни аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқлаш мақсадида алоҳида электрон портални ишга тушириш топширилди.
Ҳар бир вилоятда жамғарманинг алоҳида филиаллари бўлади.
1 минг 557 километр йўлларда бетон ва темир тўсиқлар, 967 километр тротуар, 38 мингта йўл белгиси етишмаслиги аниқланди.
“Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”, - деди Президент.
Энг ачинарлиси, авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.
Ўтган ойда ҳам ҳайдовчиларга қатор енгилликлар берилди. Биринчи бор ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди.