Маълумот Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармаси навбатчилик қисмига етказилиб, зудлик билан тунги хизматга бириктирилган тезкор гуруҳ йўналтирилган.

Ходимлар 4 дақиқа ичида Нурафшон шаҳар «Оппоқ» МФЙ, Тошкент йўли кўчасидаги ҳодиса жойига етиб боришган. Текширув давомида банкомат ичида бўлган номаълум шахс ушланган.

Аниқланишича, у банкомат эшигини бузиб очиш орқали ичидаги пул маблағларини ўғирлашга уринган. Унинг ёнидан болға, отвертка ва бошқа хўжалик анжомлари далил сифатида олинган.

Кўрилган чоралар натижасида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро (Й.А.) воқеа жойида иссиқ изидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.