«Бу марраларга эришиш учун мард, олижаноб ва меҳнаткаш Хоразм элида куч ва имконият ҳам, хоҳиш ва ирода ҳам етарли» – Шавкат Мирзиёев
Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фермерларнинг таклифлари тингланди.
Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фермерларнинг таклифлари тингланди.
Боғотдаги кўчалардан бирига ва ўзи асос солган бадиий гимнастика мактабига Шакаржон Хўжаниёзова номи берилади.
Боғот, Гурлан Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманида 49 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга халқаро молия ташкилотларидан 61 миллион доллар жалб қилинади.
Мутасаддиларга келгуси йилда 6 та тезюрар электропоезд олиб келиш топширилди.
Жорий йилда 1,1 триллион сўм ажратилиб, тез фурсатда Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари ва Гурлан тумани марказидаги оқова сув тизимини реконструкция қилиш бошланади.
Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди.
Австриянинг “Bauer” компанияси билан Хоразмда 7,5 минг гектарда ёмғирлаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Тупроққалъадаги “Дамас” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади.
Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади.
Ўтган йилги инвестицияларнинг ярмидан кўпи Урганч шаҳри, Қўшкўпир ва Урганч туманига тўғри келган.
Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалалари муҳокама қилинди.