Тошкент шаҳрининг дизайн-коди лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштрилди.

Ҳужжат қурилиш ва жамоат жойларининг ташқи кўриниши учун ягона ва тушунарли қоидаларни белгилайди, шунингдек, шаҳар муҳитининг янги маданиятини шакллантиради.

Уларда қулай, хавфсиз ва эстетик жиҳатдан мувозанатли шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган талаб ва меъёрлар мустаҳкамланган.

Ҳужжат қуйидаги йўналишларни тартибга солади:

  • архитектура ечимлари;
  • пешлавҳалар ва рекламаларни жойлаштириш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш;
  • кўча инфратузилмаси ва кичик меъморий шакллар;
  • тарихий муҳитни сақлаш ва ривожлантириш.

Визуал талаблардан ташқари, дизайн-код қўшни майдонлардан оқилона фойдаланишни назарда тутади, шунингдек, сайёҳлик кўчалари учун алоҳида қоидалар ва уларнинг алоҳида ишлаш режимини белгилайди.

Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар 2026 йил 10 январга қадар қабул қилинади.