Транспорт вазири ҳам огоҳлантирилди
Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
Айрим элчи ва савдо маслаҳатчилари янги бозорларни топиш, уларга маҳсулотларимизни олиб кириш ҳақида умуман бош қотирмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Янги тизимга мувофиқ, Инвестиция вазирлиги чет элдаги қайси бозорда қандай маҳсулотлар харидоргир эканини аниқлайди. Уларга кириш учун ҳукуматлараро келишувларга эришади.
Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.
Ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, уш...
Йиғилишда экспортнинг 50 фоизи 4 та бозорга – Россия, Хитой, Қозоғистон ва Туркияга тўғри келиши таъкидланди.
Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда.
Бош вазирга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бошланди.
Бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди.
Бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.