Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Шу йилнинг 28 сентябр куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийлари билан учрашди.

    Бу ҳақда Бахтиёр Саидов хабар берди.

    Учрашувда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломи етказилди.

    — Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик. БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз, — дейди Бахтиёр Саидов.