Унга ватан тинчлиги ва равнақи, жамият ривожи йўлида фидокорона хизмат қилиб, турли соҳаларда фаолият юритган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ёш авлодни камол топтиришда беминнат ҳиссаларини қўшаётган устозлар таклиф этилди.

Бир пиёла чой атрофида дилдан суҳбатлар, дуолар, эътирофлар бўлди. Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят муассасаси раҳбари, журналист ва таржимон Соҳибахон Аъзамова, фонднинг маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши раиси Тоҳиржон Дадахонов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Ҳорунхон Аюбхонов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси вилоят бўлими раиси Икромжон Каримов, фахрий ижодкорлар Дилбар Бону, Боқий Мирзо, Комилжон Файзиев, Миллий маданий марказлар ва Карлар жамияти вакиллари ҳамда бошқалар сўзга чиқишди.

Улар республикамиздаги улкан ижобий ўзгаришлар, миллатлараро бағрикенглик ва тотувлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, эл-юрт манфаати йўлида самарали ишлаган фахрийларни эъзозлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, шукроналик ва дахлдорлик туйғусининг аҳамияти тўғрисида ҳаётий фикр-мулоҳазаларини ҳамда ширин дийдор, эътибору эҳтиром учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорлик билдиришди.

Тантанали маросимда бир гуруҳ иштирокчиларга “Халқаро Амир Темур жамоат фонди” эсдалик нишонлари ҳамда 50 нафар фахрийга эсдалик совғалари, Наманган шаҳридаги “Doktor Vision” - Муҳаммад Анвар” кўз клиникасининг кўзларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш учун бепул сертификатлари топширилди.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири