Тошкент шаҳридаги Пучон университети илк битирувчиларини кузатди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Пучон университети 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан ташкил этилган. Университетда ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:
- Мактабгача таълим-кундузги бўлим
- Мактабгача таълим-кечки бўлим
- Корейс тили ва менежмент
- Архитектура
Битирувчилар Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб тан олинган, белгиланган намунавий Корея Республикаси Пучон университети, шунингдек Тошкент шаҳридаги Пучон университети дипломларини оладилар (ўзбек намунаси).
Таълим муассасадаги ўқув жараёни университетнинг Корея Республикаси Пучон университетининг профессорлари, ҳамда Ўзбекистондаги етакчи педагоглар томонидан олиб борилади.
2021 йилда университетни 393 нафар битирувчи битирмоқда, шу жумладан:
Мактабгача таълим факультети (кундузги бўлим) - 193
Мактабгача таълим факультети (кечки бўлим) - 172
Корейс Тили ва менежменти факультети-28
Шунингдек, Корейс тили ва менежмент факультети «2+2» тизими бўйича таълим олган талабалар Associate Bachelor degree дипломларини оладилар. Дастлабки икки йил давомида талабалар Тошкентдаги Пучон университетида таҳсил олиб, Associate Bachelor degree даражасини оладилар. Шундан сўнг талабаларга Кореядаги Пучон университетида ўқишни давом эттириш ёки Тошкентда ўқишни якунлаш имконияти берилади. Associate Bachelor degree даражасининг асосий афзаллиги бу даража олган талабага кейинги таълимни танлаш имконини беради. Талаба Associate Bachelor degree даражасига эришиш учун ўқишни давом эттириши ёки билим ва кўникмаларга эга бўлган соҳада иш бошлаши мумкин. Масалан, АҚШ, Канада, Австралия ва Буюк Британия каби мамлакатларда Associate Bachelor degree даражасига эга бўлган ёшлар ўз соҳасида professional муваффақиятларга эришиб, меҳнат қила бошлайдилар ва ривожлана бошлайдилар. 2021 йилда Бу йўналишда 90 нафар талаба ўқишни тамомлайди, улардан 23 нафари Кореяда ўқишни давом эттиради.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов, икки вазирлик вакиллари, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жаноб Канг Чже Квон, А. И. Герцин номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг Тошкентдаги филиали ректори Василий Попов, ҳамда филиал ижрочи директори Қаҳрамон Олимов, шунингдек талабалар ва ота-оналар.
Тадбирнинг расмий қисми битирувчиларга тантанали равишда диплом топшириш маросими ҳамда университет талабаларининг ёрқин чиқишлари форматида бўлиб ўтди.










