Аксинча, истеъмолчи хонадони жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига табиий газ таъминотидан 22 420 сўм ҳақдорлиги маълум бўлди.
Дарҳақиқат, истеъмолчи А.Р. мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан жойида ўрганилганда бир нарса аниқ бўлди: мазкур хонадон фойдаланилган газ таъминоти учун барча тўловларни кечиктирмай ойма-ой, ҳатто олдиндан тўлаб бораётган тартибли истеъмолчи эканлиги кўзга ташланди.
Қайта қилинган ҳисоб-китоблар ҳам шуни кўрсатди. “Сайхунободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан мазкур камчиликлар бартараф этилиб, абонент ҳисоб рақамидан асоссиз қарздорлик олиб ташланди.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгилаб берилган.