Zamonaviy diplomatiya: toʻgʻri axborot oqilona siyosatning muhim tayanchidir

    Ta'lim 12 Oktabr 2024 4215

    11-oktyabr kuni Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari kunlari» doirasida talabalar bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi.

    Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири ўринбосари Абу Бакир Ўрозов, таҳририят адабий котиби Хайриддинмурод Абулфайзов ҳамда университетнинг Оммавий ахборот воситалари ва нашриёт бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳасанов ахборот хуружи кун сайин авж олаётган, шу тариқа бутун дунёда хавфсизликка таҳдид кезиб юрган таҳликали бир шароитда холис ахборотга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани ҳақида гапирди.

    Ёшлар билан мулоқотда газеталарнинг янги қиёфаси, медиаконвергенция жараёнлари, таҳририят журналистларининг ихтисослашуви ва кўп қирралилик қобилияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, учрашув давомида талабаларнинг таклиф ва саволлари эшитилиб, уларга аниқ мисоллар билан жавоб берилди. Университет талабалари, ёш тадқиқотчилари билан ижодий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.