Инсайдер Жеймс Бенгенинг ижтимоий тармоқда тарқатган хабарига қараганда, Зинедин Зидан Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубини бошқариши мумкин.

Роналду ва жамоанинг бошқа ўйинчилари билан зиддиятга боргани учун бош мураббий Руди Гарция истеъфога чиқарилганидан сўнг клуб раҳбарияти Зиданга қизиқиш билдирган.

«Реал»нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналду ҳам музокараларда иштирок этмоқда. У «Реал»нинг собиқ бош мураббийини ўзи ўйнаётган жамоага ўтишга кўндирмоқчи.