Атлантика океанида йўқ бўлиб кетган кит фотокамераларда қайд этилди

    Хабарга кўра, бу тур Атлантика океанининг ушбу қисмида йўқ бўлиб кетган деб ҳисобланган ва бу ҳудудда 200 йилдан ортиқ вақт давомида учрамаган.

    Март ойи ўрталарида Американинг Янги Англиясида олимлар жуда ноёб манзарага гувоҳ бўлишди - улар қирғоқ бўйлаб сузаётган кулранг китни (Eschrichtius robustus)ни кўришди.

    Океан ҳаёти маркази вакили Андерсон Кабот баёнотига кўра, март ойининг ўрталарида ҳаводан ўтказилган тадқиқот давомида олимлар Массачусетс штатининг Нантукет шаҳридан (48 километр) жанубда сузаётган бир китни пайқашди. Овда бўлган жонивор сув тубига кириб, бироздан сўнг яна сув юзасига чиқди, Самолёт бортидаги олимлар уни ҳаракатда тасвирга олишга муваффақ бўлишди. Мутахассислар қайси кит билан учрашганликларини тахмин қилишди, бироқ улар Ню-Энгланд аквариумига қайтгунларича тўлиқ ишонч ҳосил қилишмади.

    Мутахассислар кит шимол томон узоққа сузиб кетганлиги сабабини тахмин қилиб бунга иқлим ўзгариши катта таъсир кўрсатмоқда дейишди. Чунки, Атлантикани Тинч океани билан боғлайдиган Канада шимоли-ғарбий довони сўнгги йилларда глобал исиш таъсирида мунтазам равишда муздан холи бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates