KOICA вакиллари Мирзаобод туманида

    Ижтимоий ҳаёт 15 июн 2022 1906

    Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида бўлди.

    Агентлик узоқ йиллар давомида Ўзбекистон билан бир қанча соҳаларда, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хизматлар, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик қилиб келади.

    Агентликнинг «Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури» лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича имзоланган Ҳамкорлик меморандумига асосан 2020 йилда Оқолтин туманидаги «Шодлик», Сардоба туманидаги «Бирлик» МФЙ ҳамда Мирзаобод туманидаги «Деҳқонобод» маҳалласида «Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари» ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда аҳоли хизматида.

    Жанубий Кореянинг Кемён маданият институти профессори Пак Ин Жу бошчилигидаги делегация вакиллари Мирзаобод туманига ташриф буюриб, марказнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

    Шу куннинг ўзида туманнинг «Наврўз» маҳалласида туман хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Нодирбек Назаров, Сирдарё вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Гулнора Ўлмасова, Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари, Кемён маданият институти профессорлари Ким Юн Сон, Пак Ин Жу, кафедра мудири Ким Сан Ми, кафедра мутахассиси Ли Сунг Ха иштирок этди.

    — Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга тайёрлаш қисқа ўқув курслари бўйича вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан жорий йил ўтган 5 ойи мобайнида жами 4 127 нафар хотин-қизлар ўқитилиб, сертификатлар берилди, — дейди вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Гулнора Ўлмасова. – Бугун фойдаланишга топширилган марказда ҳунар ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларга тикувчилик ва каштачилик, пазандачилик ва қандолатчилик, сартарошлик, миллий ҳунармандчилик, аграр соҳа, психология, ахборот технологиялари каби йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилади.

    Дилфуза Жарбекова,

    Сирдарё вилоят

    Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

    Матбуот хизмати раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates