«Ноинсоф фирибгар» ёхуд бир фуқарони қайта-қайта алдаган жиноятчи қўлга олинди

    Фирибгар жабрланувчини алдаб икки марта унинг номига онлайн кредит олган ва пулларни ўзлаштириб юборган.

    Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 59 ёшли У.Т. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, жабрланувчи У.Т. гумонланувчи И.С.дан «ТБС банк» иловаси орқали онлайн микроқарз олиб беришини илтимос қилган ва У.Т.нинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, 8.099.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва унга «Сизга кредит беришмади» деб алдаган.

    Бундан хабар топган, жабрланувчи У.Т., И.С. билан учрашиб, нима сабабдан бундай қилганлиги айтиб пулларни қайтаришни сўраганида И.С. унинг номига олган кредитини ёпиб беришини айтиб, банк картасини олиб, У.Т.нинг номига «Асака банк» мобил иловаси орқали 20 млн. сўм такроран онлайн кредит олиб, жами 28.099.000 сўм пулларни талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates