Хивада II «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтмоқда

    Айни кунларда Хоразмнинг Хива шаҳрида II «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтмоқда.

    27 апрель куни Хиванинг «Ичан қалъа» мажмуасида II «Лазги» халқаро рақс фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

    «Хоразм лазги рақси» санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, рақс санъати орқали халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Президентининг ПҚ-4843-сон қарори билан 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25 — 30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўтказилиши белгиланган.

    2024 йилда иккинчи маротаба ўтказилаётган II «Лазги» халқаро рақс фестивалига дунёнинг 33 (32 та хорижий+Ўзбекистон) давлатидан (Буюк Британия, Франция, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия, Туркия, Қирғизистон, Сербия, Бразилия, Корея, Япония, Испания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Қатар, Озарбайжон ва Ўзбекистон давлатлари офлайн ҳамда АҚШ, Австрия, Иордания, Мексика, Гана, Россия, Македония, Эрон, Хитой, Покистон ва Италия давлатларидан онлайн тартибда) 200 дан зиёд истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалари, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар иштирок этишмоқда.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон номидан иштирок этиш учун Ўзбекистон бўйлаб 2024 йилнинг I чораги давомида Маданият вазирлиги томонидан «Лазги» халқаро рақс фестивали кўрик-танлови ўтказилиб, унда республика босқичи ғолиблари

    (3 та (50 нафар атрофида) ашула ва рақс ансамбли ва 3 нафар яккахон ижрочилар) Халқаро фестивалда Ўзбекистон номидан иштирок этишади.

    (Қўшимча маълумот учун, Ўзбекистон номидан иштирок этиш учун Маданият вазирлиги «Лазги» халқаро рақс фестивали республика танловини эълон қилган эди. Кўрик — танлов якунларига кўра ғолиблари қуйидагича саралаб олиниб, йўлланма берилган.

    Яккахон ижрочилар йўналиши:

    1-ўрин Оксана Давлетова (Хоразм вилояти)

    2-ўрин Фотима Нарзуллаева (Тошкент шаҳри)

    3-ўрин Ислом Ҳайдаров (Тошкент шаҳри)

    Жамоавий ижрочилар йўналиши:

    1-ўрин Ўзбекистон давлат филармонияси «Лазги» ашула ва рақс ансамбли;

    2-ўрин Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти рақс ансамбли;

    3-ўрин «Бухоро мавжлари» ансамбли.)

    Фестивалда танлов иштирокчилари чиқишларини баҳолаб бориш бўйича халқаро ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилган бўлиб, унда 5 та (Франция, Миср, Бразилия, Корея, Қозоғистон) хорижий давлатдан ҳамда Ўзбекистон (2 нафар) дан ҳакамлик қилишмоқда.

    Шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ, Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Япония, Бразилия, Франция, Миср Араб Республикаси вакиллари фестивалда Фахрий меҳмон сифатида иштирок этишмоқда.

    27 апрель куни хорижий ва маҳаллий рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар ва фахрий меҳмонлар иштирокида «Хоразм «Лазги» рақси: Маданий дипломатияни ривожлантиришнинг илмий – назарий, маънавий – маърифий тамойиллари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

    Конференцияда Буюк Британия, Франция, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия, Туркия, Қирғизистон, Сербия, Бразилия, Корея, Япония, Испания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Қатар, Озарбайжон ва Ўзбекистон давлатлари офлайн ҳамда АҚШ, Австрия, Иордания, Мексика, Гана, Россия, Македония, Эрон, Хитой, Покистон ва Италия давлатларидан онлайн тартибда иштирокчилар иштирок этмоқда.

    26-29 апрель кунлари фестиваль доирасида рақс танлови ўтказилмоқда, унда хорижий ва маҳаллий иштирокчилар ижодий беллашишмоқда.

    ИИ «Лазги» халқаро рақс фестивали доирасида хорижлик мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, ижодий учрашув ва маҳорат дарслари, концерт томошалари ва «Хоразм лазги рақси» санъатига оид кўргазмалар ташкил этилган.

    29 апрель куни фестивалнинг тантанали ёпилиш ва ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.

    «Гран-При» мукофоти — 7 000 АҚШ долларини ташкил этди. 1-2-3- ўринларни қўлга киритганлар учун мос равишда ҳар бир йўналишда 3 та номинация («Энг яхши яккахон рақс ижрочиси», «Энг яхши рақс жамоаси», «Энг яхши саҳналаштирилган рақс») бўйича 5 000, 3000, 2000 АҚШ долларидан мукофотланади.

    Маълумот учун:

    2022 йили Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бўлиб ўтган «Лазги» халқаро рақс фестивали дунёнинг 30 давлатидан 175 дан зиёд истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалар, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates