2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;

Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади; Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.

Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади.