Қайд этилишича, 10 нафар археолог мутахассислардан иборат мазкур делегация аъзолари май – июнь ойларида “Қува шаҳристони“ ёдгорлигида ФарДУ олимлари ва тадқиқотчи-талабалари иштирокида халқаро илмий қазув экспедсиясида иштирок этади.

Учрашувда, ЛАТИ томонидан Ўзбекистон – Хитой археология қўшма кафедраси қошидаги илмий лаборатория учун олиб келинган техник жиҳозлар тавсифи, халқаро қазув экспедециясини ташкил этиш, ФарДУнинг 15 нафар талабаси июль – август ойларида ўқув стажировкасига юбориш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, мазкур ҳамкорлик доирасида жорий йилда ЛАТИнинг 950 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион беғараз маблағлари ўзлаштирилиб, уларнинг асосий қисмини лабаротория жиҳозлари, қазув тадқиқот ишлари ва стажировкаларни ташкил этиш учун сарфланган маблағлар ташкил этади.

Шунингдек учрашувда Лоянглик йирик тадбиркор “CNNC Henan Energy Co., Ltd” компанияси директори Хуэ Ҳаиянг билан ҳам музокалар ўтказилиб, инвестор томонидан ФарДУга ишлаб чиқариш билан боғлик Хитой инвестицияларини киритиш масалалари муҳокама қилинди.


Ҳамкорлик материали