Музликларни эришидан ҳимоя қилувчи материал синовдан ўтказилди

    Бир гуруҳ хитойлик олимлар ўзлари ишлаб чиққан музликларнинг эришини секинлаштиришга ёрдам берадиган материал билан биринчи дала тажрибаларини ўтказишди.

    Нанкин университети доценти Чжу Бин бошчилигидаги тадқиқотчилар Хитой жануби-ғарбидаги Нгава-Тибет-Цян автоном вилоятида денгиз сатҳидан 4,8 километр баландликда жойлашган эриётган Дагу музликларида 400 квадрат метрли махсус плёнкани тўшашди. У қуёш нурларини атмосферага қайтаради, қор ва музни улардан ҳимоя қилади.

    Ўтказилган тадқиқотлар мазкур материалнинг қуёш нурларининг 93 фоиздан кўпроғини қайтара олишини кўрсатди. Атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш учун материал ўсимликлардан олинган табиий тола бўлган целлюлоза ацетатдан тайёрланган. Моддадан аэрозол кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин, уни ҳатто етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам дронлар ёрдамида пуркаш мумкин.

    Тажриба уч йилдан беш йилгача давом этади, сўнгра шунга ўхшаш материалларни Хитойдаги ёки хориждаги бошқа музликларда қўллаш масаласида бир тўхтамга келинади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates