Бразилия компанияси Ўзбекистонда ўз ҳаво кемаси намойишини ўтказди

    5-6 июл кунлари Тошкент аэропортида Embraer E195-E2 тақдимоти ва кўргазмали парвозлари бўлиб ўтди. “Uzbekistan Airports” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ҳукумати, Бразилия элчихонаси, маҳаллий авиакомпаниялар вакиллари, шунингдек, журналистлар, блогерлар ва авиаспоттерлар иштирок этди.

    "Embraer – жаҳон авиация бозорида ўзини яхши томондан кўрсатган минтақавий самолётдир. Ишлаб чиқарувчи доимий равишда муҳим мезонлар – экологик тозалик, самарадорлик ва шовқин даражасига эътибор бериб, янги самолёт модификациялари устида ишлаётганидан хурсандмиз. Бугун биз Ўзбекистон авиация соҳаси ҳақиқий юксалишни бошдан кечираётган тарихий лаҳзанинг гувоҳи бўламиз. Ўтган йил давомида бир вақтнинг ўзида бир нечта янги маҳаллий авиакомпаниялар очилди, янги турдаги самолётлар пайдо бўлди. Бу ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун кучли туртки бўлмоқда. Бу воқеани глобал конгломерат ташаббус кўрсатиб, мамлакатимизга кўргазмали гастрол сафари билан келган, унинг давомида маҳаллий авиаташувчилар янги турдаги самолётлар билан танишишлари, ўзларини қизиқтирган барча саволларни беришлари, энг муҳими, синов парвозларида иштирок этган, Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳодиса деб аташ мумкин", – деди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

    Embraer E195-E2 Ўзбекистонда иссиқ иқлим ва тоғли ҳудудларда маҳаллий авиакомпанияларга парвоз самарадорлигини кўрсатиш учун икки кунлик саёҳат билан дебют қилди. Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар самолёт Ўзбекистоннинг географик ва об-ҳаво шароитларига яхши бардош беришини кўрсатди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates