Тезкор маълумотлар асосида Бўстон туманида тўхтатиб кўздан кечирилган “Cobalt” русумли автомашина йўловчисига тегишли қўл сумка ичидан икки бўлак модда аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу модда 505 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Дастлабки суриштирув давомида, фуқаро гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрига етказиб бериши кераклиги ва бунинг эвазига 100 миллион сўм ваъда қилингани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.