Тадбир давомида Уйчи туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ҳамда ишчиси бўлган 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука томонидан нотурар бино ертўласида ташкил этилган яширин омбор фош этилди.

Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этувчи 412 турдаги жами 67 923 бирликдаги дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.