Низомга кўра, фуқаро рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудидаги бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити асосида хонадон сотиб олиши мумкин.
Субсидия олиш учун ариза Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали топширилади.
Ариза берувчиларни баҳолашда уларнинг амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда шу тизимда камида 15 йиллик иш стажига эга экани тасдиқланиши лозим.
Қарорга мувофиқ, субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир марта ажратилади.
Танлов тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади. Белгиланган мезонларга тўлиқ жавоб берган номзодлар орасидан ҳар чоракда ажратилган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш тизими — random.org орқали аниқланади.
Субсидия ажратилгани ҳақида хабарнома олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити асосида харид қилиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
15 йиллик стажга эга айрим тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш тартиби тасдиқланди.
“Яшил кондиционер”– хона ўсимликлари уй ҳавосини қандай ўзгартиради?
- Хитойда Ўзбекистон Президенти китоби нашр этилди
- Хитой одамларни Ойга қўндириш режасини эълон қилди
- 2026 йил 1 ноябрь куни юртимизда 248,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
- Президентимиз хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг иш стажи ва пенсия ҳуқуқини тан олиш масаласига тўхталди
- Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди