Жорий йил 23 июнь ҳолатига концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган ва 2025 йилда ушбу фаолиятдан олган даромадлари бўйича 1 680 нафар хонандалар солиқ декларациясини тақдим этган.
Жами йиллик декларация асосида 9 033 млн сўм даромад кўрсатилиб, шундан солиққа тортиладиган даромад 7 727,1 млн сўмдан 879,6 млн сўм даромад солиғи ҳисобланди.
Шундан:
I - Рейтинг гуруҳида 48 нафари 1 527,8 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 1 205,1 млн сўмдан 144,6 млн сўм даромад солиғи;
II - Рейтинг гуруҳида 125 нафари 1 134,7 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 912,5 млн сўмдан 105,9 млн сўм даромад солиғи;
III - Рейтинг гуруҳида 1 507 нафари 6 370,6 млн сўм даромад кўрсатиб, шундан солиққа тортиладиган 5 609,5 млн сўмдан 629,1 млн сўм даромад солиғи ҳисобланди.
Тақдим этилган 1 680 та жами йиллик декларация бўйича бугунги кунга 938 нафарида 424,9 млн сўм солиқ қарзи мавжуд.
Жумладан:
I - Рейтинг гуруҳида 24 нафарида 49,8 млн сўм;
II - Рейтинг гуруҳида 61 нафарида 32,9 млн сўм;
III - Рейтинг гуруҳида 853 нафарида 342,2 млн сўм солиқ қарзи мавжуд.
Тўлов муддати — 01.06.2026 йил.
Солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, солиқ органи солиқ суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддатда тўлов хабарномасини топширишга ҳақли. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.