Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 38,9 млрд кВт·соати иссиқлик электр станциялари (ИЭС), 7,5 млрд кВт·соати катта қувватли қуёш ва шамол электр станциялари, 5,4 млрд кВт·соати гидроэлектр станциялар, 1,9 млрд кВт·соати кичик қувватли қуёш панеллари (Роофтоп) ва 593,7 млн кВт·соати блок-станциялари ҳиссасига тўғри келди.

Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 52,9 млрд кВт⋅соатни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 2,6 млрд кВт⋅соат ёки 5,2 фоизга кўпни ташкил қилди.

2026 йил июль ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,6 фоизга кўп.

Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг июль ойида республикамизда жами 8,9 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 920,3 млн кВт⋅соат ёки 11,6 фоизга кўпни ташкил этди.

Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 8,8 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 638,8 млн кВт⋅соат ёки 7,8 фоизга кўп демакдир.