ДХХ хабар берилилишича, «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган 3 дона қопда умумий қиймати 3 млрд 297 млн сўмни ташкил этувчи 30 660 дона «Регапен» ва 925 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ноқонуний юкларнинг эгаларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.