Хусусан, Хитой давлатидан юборилган жўнатмани куръерлик фаолияти билан шуғулланувчи фирманинг Тошкент шаҳридаги офисида қабул қилиб олган вақтида Юнусобод туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ва унинг 1998 йилда Фарғона вилоятида туғилган, ҳозирда Чилонзор туманида вақтинча истиқомат қилувчи таниши ушланди.
Чет мамлакатдан юборилган жўнатма очиб кўрилганда, унинг ичида оқ рангли кукунсимон кўринишда бўлган 24 кг 974 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.