Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “M.O.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.С. “Янги Ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги ва “T.A.” деҳқон хўжалиги раҳбари Т.А. “Хос” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.   

Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.Y.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар 37 та кўп қаватли уйлардаги лифт, насос ва ёритгичларни электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.К. “Зоминовул” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 425,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 

фуқаролар Х.Ш. ва А.А. Тўрақўрғон тумани, “Яндама” МФЙ ҳудудидаги дала шийпонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 282,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Нурота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 

фуқаро Д.Т. “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 143,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.