Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Хусанов кумуш, +65 кг вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, -58 кг вазн тоифасида Қудратулло Шоназаров бронза, -80 кг вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронзани делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Эътиборлиси, қитъамизнинг 20 дан зиёд давлати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган 6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга киритишдан ташқари, Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.
6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 сари муҳим очколарни қўлга киритди
БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи саралаш мусобақаси якунланди.
Банкларни санация қилишда баҳолаш ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё ва Корея саноат ҳамкорлигининг янги механизмини яратмоқда
- Тошкент метросида йўловчилар оқими кескин ошди: эрталаб 288 мингдан зиёд киши ташилди
- Ўзбекистон Президенти Корея Республикасининг Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади
- Хоразмда туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди