Бу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 37–40 даража, 12–13 август кунлари айрим жойларда 41–42 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан 21–26 даража атрофида бўлади.
Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳафта давомида об-ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Асосан ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ бугун кундузи Тошкент вилоятида, ҳафтанинг айрим кунларида эса республика ҳудудининг тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шимолий ҳудудлар, чўл зоналари ҳамда 14 август куни республика бўйича айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
11–14 август кунлари пойтахтда об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳаво ҳарорати 23–26 даража, кундуз кунлари 37–40 даража, 12–13 августда эса 41 даражагача исийди.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.