Мазкур янгилик иқтисодиётда шаффофликни ошириш ва назорат тизимини кучайтиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Янги тартиб орқали савдо жараёнларида очиқлик таъминланиб, давлат бюджетига солиқ тушумлари ортиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ноқонуний савдо ҳолатларига чек қўйиш, истеъмолчилар учун қулайлик яратиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.
Мутахассислар таъкидлашича, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишда электрон тўловларнинг жорий этилиши орқали сифати кафолатланмаган ва контрафакт маҳсулотларнинг муомалага кириб келишининг олди олинади. Бу эса соҳадаги ҳуқуқбузарликларни камайтиришга замин яратади.
Мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-246-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу қарор яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва молия тизимида шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Фуқаролар ва тадбиркорлардан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосини банк карталари ҳамда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш сўралмоқда.