Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри ҳамда Асака туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро ўз яшаш хонадонларида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган.
Текширувлар давомида ушбу манзилларда махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар борлиги маълум бўлди ва умумий қиймати 1,1 млрд сўмлик, жами 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ тиббий дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.