Ташкилий масала халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси доирасида кўриб чиқилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шухратбек Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари, Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари, халқ депутатлари Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар жамоатчилик фаоллари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Ҳудуддаги криминоген вазият таҳлили асосида янги тайинланган раҳбар зиммасига жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш, фуқаролар розилигини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари раҳбарларига профилактик ва амалий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.