Олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан йўл четида тўхтаб турган иккита автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув жараёнида автомашиналардан бирининг олд ўриндиғи пол қисмида ўткир ҳидли, жигарранг тусдаги модда борлиги аниқланди. Экспертиза хулосаларига кўра, умумий оғирлиги 470 гр бўлган мазкур модда “гашиш” гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланди. Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланган фуқаролар кўздан кечирилганида, улардан бирининг ёнидан яна 3 грамм “гашиш”, иккинчисининг чўнтагидан эса 3 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Ачинарли томони, ушбу фуқароларнинг ҳар иккиси ҳам муқаддам содир этган жиноятлари учун жазога тортилган бўлишига қарамай, бундан етарлича хулоса чиқармаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда қарийб 500 гр “гашиш” гиёҳванд моддасининг яширин айланмасига чек қўйилди
Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Андижон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Қашқадарё вилоятида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 3 та ҳолат аниқланди
- Ўзбекистонда етти ойда 731,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди
- Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда
- АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси расман очилди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Хоразмда бронза даврига оид қабристон аниқланди
Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади
- Жорий йилги минимал ўтиш баллари маълум бўлди
- "Янгиобод" қулайроқ, хавфсизроқ ва шинамроқ бозорга айлантирилади
- ОТМларда талабалар ўртасида қайта тақсимланган давлат гранти натижалари эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида 79-сонли янги автобус йўналиши ўз ишини бошлади