Ватандошларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли идораларининг келишилган ҳамкорлиги натижасидир. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш каби барча ташкилий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар тезкорлик билан келишиб олинди.
Ўзбекистон миграция масалалари, жумладан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ҳамда чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни доимий асосда давом эттирмоқда.