– Умуман, энергетика бўйича бошқарув тизимини тубдан ўзгартиряпмиз. Барча туманларда тадбиркорларнинг ҳозирги эҳтиёжи ва эртанги режасига қараб ишлайдиган янги тизим бўлади, – деди Президентимиз.
Келаси йилдан қурилиш соҳасида пудратчи ва лойиҳачилар ўсишини рағбатлантирадиган янги ёндашув жорий этилади. Қурилиш қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ишчи-соат учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида маблағ режалаштирилади.
Давлат объектлари сметасида пудрат корхоналари учун 7 фоиз фойда кўзда тутилади. Қурилиш мураккаблигига қараб лойиҳалаш ишларига объект қийматининг 4-7 фоизигача маблағ ажратилади.
Давлатимиз раҳбари учинчи йўналиш сифатида «сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар» экотизимини яратиш вазифасини белгилади.
– Бугун қайси тадбиркор қўшилган қийматни кўпайтирса, сунъий интеллект ёрдамида унумдорликни оширса, таннарх бўйича изланса, эртанги бозор уники, – деди Президент.