The Daily Star нашрининг хабар беришича, йўловчиларни олиб кетаётган автобус понтон паромига чиқишни кутаётган пайтда дарёга тушиб кетган.

Газетанинг хабар беришича, транспортда тахминан 40 киши бўлган. Ўн бир йўловчи мустақил равишда соҳилга чиқишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар автобусни бахтсиз ҳодисадан олти соат ўтгач дарёдан олиб чиқишган. 18 қурбоннинг жасади топилган, яна бир нечтаси бедарак йўқолган, деб хабар берди report.az.