Сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кўплаб соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири элчи хонимга мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, унинг масъулиятли фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.