"Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этдик. Угандани 2024-2026 йилларга янги тайинланган раис сифатида тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва Озарбайжоннинг аввалги муваффақиятли раислиги учун миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Бугун мураккаб глобал жараёнлар ва динамик ўзгаришлар билан ажралиб турадиган манзарага дуч келмоқдамиз. Биз тарихий босқич — Ўзбекистоннинг 20-саммитга мезбонлик қилиши ва 2027-2029 йилларга мўлжалланган Ҳаракатга раҳбарлик қилиши режаларини эълон қилдик. Бунда энергия хавфсизлиги, барқарор ривожланиш ва глобал савдо тизимларини мустаҳкамлаш каби асосий устуворликларга эътибор қаратамиз. Тинчликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва таълим орқали келажак авлодни қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз. Биргаликда замонамиз чақириқларини ҳал қилишимиз ва Глобал Жанубнинг овозини кучайтиришимиз зарур".
Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди.
Мия янги нейронларни ярата оладими?
- Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди
- Миришкорда тадбиркорга ҳисобланган 397 млн сўмлик жарима бекор қилинди
- Ўзбекистонга кўчиб келувчилар 2,5 баравар кўпайди – 82 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ва вилоятини танлаган
- Дунёда қайси мамлакат энг кўп ҳайдаладиган ер майдонига эга?
- Оксфорд университети талабалари ва тадқиқотчилари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ташкил этилди