Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлашнинг сўнгги муддати 2026 йил 10 июнга қадар (шу куни ҳам) белгиланди:

  • бакалавриат ва магистратурада дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабалар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.

Мазкур талабалар бир йиллик ўқитиш қийматининг 100 фоизини тўлаган ҳолда талабаликка қабул қилиш жараёнини расмийлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтилишича, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлови муддати олий таълим муассасаси раҳбари қарори билан узайтирилиши мумкин.