Билл Гейтс “The Verge” нашрига берган интервьюсида ҳозирда инсон меҳнати талаб қилинадиган кўплаб вазифаларни тез орада роботлар бажара олишини айтди. Масалан, уйлар қуриш, озиқ-овқат етиштириш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш шулар жумласидан.

Гейтснинг ҳисоб-китобларига кўра, агар сунъий интеллектнинг ривожланиши секинлашмаса, бу тахминан 20 йил ичида содир бўлади. Бунда роботлар меҳнати арзонроқ ва самаралироқ амалга ошади. Инсон меҳнати эса кўпчилик товарларни ишлаб чиқариш ва турли хизматлар кўрсатиш учун керак бўлмай қолади. 

Ҳаммуассис фикрича, бу товарлар нархининг пасайишига, тиббий ёрдам сифатининг яхшиланишига ва тақчилликнинг камайишига олиб келиши мумкин. Бироқ, бундай ўтиш малака камроқ талаб қилинадиган ишчилар учун оғриқли бўлиши мумкин.

Гуманоид роботлар, ўз навбатида, жисмоний меҳнатга, жумладан, қурилиш ва қишлоқ хўжалигига худди шундай босим ўтказа олади.

Ақлий меҳнатнинг айрим соҳаларида буни яқин келажакда кўриш мумкин. Масалан, сунъий интеллект телефон орқали нимадир сотиши, мижозларга хизмат кўрсатиши ва бухгалтерия ҳисобини юритади. Шу билан бирга, технология бу вазифаларни анча арзон, тез ва аниқроқ бажаради. Ва Гейтс тахминига кўра, сунъий интеллект инсон ақл-заковатидан юқори даражага етганда, ақлий меҳнат ходимлари танқислиги йўқ бўлиб кетиши кутилаяпти.

Гуманоид роботлар, ўз навбатида, жисмоний меҳнатга, жумладан, қурилиш ва қишлоқ хўжалигига худди шундай босим ўтказа олади. Робототехникага инвестициялар, айниқса, Хитойда ўсиб бормоқда. Гейтснинг фикрича, бу кам харажат билан жисмоний ишни бажара оладиган машиналарни яратиш мумкинлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, Гейтс автоматлаштириш фақат салбий оқибатларга олиб келади, деб таъкидламайди. Роботлар арзонроқ уй-жойлар қуриши мумкин, сунъий интеллект касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Ҳа, технологиялар ҳаёт даражасини ошириши ва асосий хизматларни арзонлаштириши мумкин. Бироқ, мавжуд иш ўринлари йўқолиб бораётган ёки ўзгараётган бир пайтда, афзалликлар қандай тақсимланади, деган савол туғилади.

Гейтс уни ғолиблар ва мағлублар пайдо бўладиган ўтиш даври ташвишга солаётганини тушунтирди. Бу вақтда муаммолар юзага келади дея фикр билдирди у.

Иш инсонга фақат маошгина олиб келмайди. У мақсад туйғусини беради, ҳаёт тартибига ва ҳамкасблар билан муносабатларга таъсир кўрсатади. Агар машиналар ақлий ва жисмоний меҳнатнинг кўп қисмини ўз зиммасига олса, жамият бандлик, даромад ва ҳаёт мазмунини излашнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиши керак бўлади дея ёзади naked-science.ru.