Шунингдек, Габон – Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида Венесуэла билан ўйин ўтказади. Соат 15:00 да “Пахтакор” ўйингоҳида Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго миллий термаларининг ўйини бўлиб ўтади.
“FIFA Series – 2026” доирасидаги илк ўйинда футболчиларимиз габонлик рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди, Венесуэла эса Тринидад ва Тобаго термаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.