Сейсмологик маълумотларга кўра, зилзиланинг магнитудаси 3,8 ни, ўчоқ чуқурлиги 10 километрни ташкил этди. Эпицентр Бухоро вилоятининг Ғазли шаҳри ҳудудига тўғри келган.
Зилзила Ғазли шаҳрида 3 балл, Пешкум туманида 2 балл ва Жондор туманида 2 балл куч билан сезилди.
Эпицентр Тошкент шаҳридан 504 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.