Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов, депутатлар, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Мазкур лойиҳа “Зиётранс” МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, биринчи босқичда шаҳарга замонавий, экологик тоза 35 та автобуслар олиб келинди. Йил якунига қадар уларнинг сонини 70 тага етказиш режалаштирилган.
Янги автобуслар дастлаб қуйидаги 3 та йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатади:
- ШИ – 1- Бўстон санаторияси – Янги Ўзбекистон массиви (5-МТМ);
- ШИ – 2- Бўстон санаторияси – 3-кичик ноҳия;
- ШИ – 3- Мурувват маҳалласи – Озодбош қишлоғи.
Кейинчалик яна 2 та йўналишда янги автобуслар қатнови йўлга қўйилади.